ИЛМНИ ҚАДРЛАНГ, ИЛМГА ИНТИЛИНГ!

Ҳеч шубҳасиз, ўз билим ва истеъдодини Ватанимизга муносиб фарзанд бўлишдек мақсадларга сарфлашга бел боғлаган сиз каби ёшлар – Янги Ўзбекистоннинг олтин фонди, бебаҳо хазинасидир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг умумий ўрта таълим мактабларининг битирувчи ёшларига йўллаган табригидан.

Жорий йил мактабимизда 4 та битирувчи синф бўлиб, уларда 123 нафар ўғил-қизлар мустақил ҳаётга қадам қўядилар. Улар орасидан 11-«В» синф ўқувчиси Арофат Тўлаганова ҳам олтин медалга даъвогарлардан бири бўлса, 10 дан зиёд ўқувчиларимиз муддатидан аввал олий ўқув юртига ўқишга қабул қилинди. «Илмни қадрланг, илмга интилинг!» шиори остида ўтказилган тадбирда битирувчиларимиз Президентимиз таъкидлаганидек, маррани баланд олиб, ягона куч бўлиб, ҳаракат қилишга сўз бердилар.

Нафиса РАСУЛОВА,

пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги 197-умумтаълим мактабининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари





Comments

Popular posts from this blog

MEHR NURI YOG‘AR DOIM...

MEN DEPUTAT BO‘LMOQCHIMAN!

DIQQAT, TANLOV! BOYLIKNI BOLALIKDAN ASRANG!

Vatan va mustaqillik go‘yo egizak – manbayi yurak

MULTFILMLAR HAQIDA QIZIQARLI MA’LUMOTLAR

KO‘HNA TOL BESHIKDAN YARALGAN DUNYO

TALABALIKKA QADAM